Бош прокуратура: валютачилар «яма»си фош этилди

Фото: Егор Алеев/ТАСС
Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда Бош прокуратура матбуот хизмати.
Унда фуқаролар Х.Р., Х.А. ва Я.Қ. Миробод туманидаги хонадонлардан бирида қонунга хилоф равишда «яма» ташкил қилиб, чет эл валютаси савдоси билан шуғулланиб келишганлиги аниқланиб, ҳар бир АҚШ долларини 8200 сўмдан ҳисоблаб, 15000 АҚШ долларини фуқаро М.га 123 млн. сўмга сотган вақтда ушланганлар.
Тадбир давомида улардан 15000 АҚШ доллари ҳамда ташкил қилинган «яма»дан ноқонуний муомалага киритиш учун мўлжалланган 38 млн. 600 минг сўм пул маблағлари ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Х.Р., Х.А. ва Я.Қ.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

14:12 / 14.06.2025
Тошкентда икки йигит ногиронлиги бор танишининг пулини олиб қочди

11:54 / 14.06.2025
Тошкентда қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди

16:29 / 13.06.2025
Тошкентдан хорижга бир неча авиарейслар бекор қилинди

09:17 / 13.06.2025