Футбол бўйича ампутантлар ўртасидаги ЖЧ финалида Ангола Туркияни мағлуб этди
Мексиканинг Сан-Хуан-де-лос-Лагос шаҳрида ташкиллаштирилган жаҳон чемпионатининг финалида туркиялик футболчилар Ангола терма жамоасига имкониятни бой беришди, деб ёзмоқда Анадўлу агентлиги.

Жаҳон кубоги финал баҳсида икки овертайм ҳам ғолибни аниқлаш учун етарли бўлмади ва пенальтилар баҳсида омад анголалик футболчилар тарафида бўлди — 4:5.

Бунгача 2007, 2010, 2012 ва 2014 йилларда ўтказилган жаҳон чемпионатларида туркиялик футболчилар бронза медалига эга чиқишган эди. 2017 йилда ўзи мезбонлик қилган Европа чемпионатида Туркия ампутантлар терма жамоаси чемпион бўлишган.

Футбол буйича ампутантлар ўртасидаги жаҳон кубогида энг титулли терма жамоа Ўзбекистон ампутантлар терма жамоаси ҳисобланади. Футболчиларимиз уч бора — 2007, 2010 ва 2012 йилларда жаҳон чемпиони бўлишган.
Мавзуга оид

15:56 / 15.04.2025
Истанбулда ўзбекистонлик аёл эрини ўлдиришда гумонланмоқда

10:49 / 14.04.2025
Ўзбекистонликлар Туркиядаги ёлғон иш таклифлари ҳақида огоҳлантирилди

18:12 / 12.04.2025
Истанбулнинг собиқ мэри устидан суд жараёни ёзга қолдирилди

18:19 / 09.04.2025