Эрон марказий банки SWIFT тўлов тизимидан узиб қўйилди

SWIFT компанияси ўз тизимидан Эроннинг марказий банки ва бошқа молиявий муассасаларини узиб қўйди. Бу ҳақда АҚШ молия вазири ўринбосари Сигал Манделкерга иқтибос келтирган ҳолда Reuters ахборот агентлиги хабар берди.
SWIFT бир ҳафта аввал Эроннинг бир қатор банкларини ахборот алмашиш тизимидан узиб қўйганини маълум қилганди. Ушбу қарор АҚШнинг Эронга қарши санкцияларни тиклаши билан боғлиқ ҳолда қабул қилинган.
SWIFT банклараро ахборот алмашиш ва тўловларни амалга ошириш учун мўлжалланган халқаро тизим бўлиб, унинг таъсисчилари 19 та давлатдан 248 та банк ҳисобланади.
Мавзуга оид

20:45 / 24.04.2025
“Геосиёсат” мулоқоти. Экспертлар билан савол-жавоб

23:00 / 21.04.2025
Теҳрон, Москва ва Римдаги музокаралар: Эрон ядро дастури бўйича битим асослари чизилмоқда

22:13 / 21.04.2025
Трамп: АҚШ ва Эрон яхши музокаралар ўтказди

09:32 / 21.04.2025