ИИВ: фарзандларини жиноятига шерик қилган ота қўлга олинди
2018 йил 19 ноябрь куни Тошкент шаҳар Учтепа туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 13 июнь куни фуқаро С.Ю. бирга яшовчи икки нафар фарзандлари билан Миробод туманида яшовчи фуқаро С.С.га ўзларининг уйида бўлган қандолат цехининг ускуналарини янгисига алмаштиришни ва корхона даромадидан 50 фоиз улуш беришни айтган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, бу шахслар алдов йўли билан ундан кўп миқдордаги АҚШ долларини олиб, ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги маълум қилинган.
Кўрилган чоралар натижасида ота ва унинг икки нафар фарзанди қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

21:35
Тошкент халқаро аэропортида электр таъминоти ярим соатга узилиб қолди

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025