Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Анатолий Чубайс Самарқандда Суҳроб Холмуродов билан учрашди

Самарқандда Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Суҳроб Холмуродов мамлакатга ташриф буюрган “Роснано” АЖ бош директори Анатолий Чубайс билан учрашди. Бу ҳақда Zarnews хабар бермоқда.
“Роснано” 2011 йилда “Россия нанотехнологиялар корпорацияси” негизида ташкил этилган бўлиб, мамлакатда нанотехнологиялар соҳасида давлат сиёсатини амалга оширади. Замонавий маҳсулот ва хизматлар ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишга сармоя киритади. Жамиятнинг инвестициялаш сиёсати асосан электротехника, оптоэлектроника ва телекоммуникациялар, соғлиқни сақлаш ва биотехнология, металлургия, машинасозлик, энергетика, қурилиш ва саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, кимё ва нефть-кимё соҳаларига йўналтирилган.
Бугунги кунда Россия Федерациясининг 37 ҳудудида “Роснано” сармояси асосида ташкил этилган илмий-тадқиқот марказлари ва 95 корхона фаолият кўрсатмоқда. Жамиятнинг акциялари тўлиқ давлат тасарруфида. Кейинги тўрт йилда компания тўла фойда билан ишламоқда.
Учрашувда мамлакатда нанотехнологиялардан фойдаланиш соҳасида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берилди. Мазкур йўналишда “Роснано” билан ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Томонлар бу борада ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олди.
Мавзуга оид

14:28 / 31.07.2025
Тошкентдан Самарқанд ва Андижонга пулли йўллар қурилиши 2026 йилда бошланиши мумкин

21:50 / 30.07.2025
Самарқандда 1 миллиард 200 миллион долларлик 14 та янги лойиҳа шакллантирилди

15:32 / 30.07.2025
“Самарқандда болалар дам оладиган жой йўқ” — Адиз Бобоев янги парклар ташкил этишни буюрди

09:49 / 30.07.2025