Қозоғистонда автобус йўловчилари бўлган Ўзбекистон фуқаролари қутқарилди

Иллюстратив фото
Қозоғистоннинг Ақмола областида минтақа фавқулодда вазиятлар департаменти ходимлари томонидан автобуснинг 53 йўловчиси эвакуация қилинди, улар ёрдам ҳақида сўрашган. Бу ҳақда «Казинформ» хабар бермоқда.
2018 йил 24 декабрдан 25 декабрга ўтар тунда об-ҳаво ёмонлашгани сабабли, «Петропавловск-Сариоғоч» йўналишида ҳаракатланган ва Бурабай тумани ёнида туриб қолган автобус йўловчилари Ақмола области фавқулодда вазиятлар департаментига ўзларини иситиш пунктига жойлаштириш тўғрисида илтимос билан мурожаат қилишган.
«Салонда 53 йўловчи бор эди, уларнинг кўпчилиги - Ўзбекистон фуқаролари. Улар Кенесари қишлоғидаги мактабга жойлаштирилди», - деди Ақмола области фавқулодда вазиятлар департаменти бош мутахассиси Думан Далешов.
Йўловчилардан ҳеч ким жабрланмаган, уларнинг барчаси озиқ-овқат ва ётоқ билан таъминланди.
Мавзуга оид

12:53 / 12.06.2025
Тошкентдан Иссиқкўлга мавсумий автобус қатновлари бошланди

00:00 / 10.06.2025
Навоий вилояти учун Хитойдан 60 та автобус олиб келинди

13:59 / 05.06.2025
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

20:22 / 29.05.2025