Покистонда FETO ташкилоти террорчи ташкилот деб тан олинди

Фото: aa.com.tr
Покистон олий суди Фатҳуллоҳ Гуленга қарашли FETO ташкилотини террорчилик ташкилоти деб тан олиш тўғрисида қарор чиқарди. Бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.
Қарорга кўра, Гулен ҳаракатига тегишли бўлган Покистондаги барча мактаблар Туркия “Маориф” давлат фонди ихтиёрига берилади.
2016 йил 15 июлда Туркияда бир гуруҳ ҳарбийлар давлат тўнтаришини амалга оширишга уринганди. Анқара ушбу давлат тўнтаришини тайёрлашда АҚШда яшаб келаётган Фатҳуллоҳ Гулен ва унинг FETO ташкилотини айбламоқда ҳамда уни Туркияга беришни сўрамоқда.
Мавзуга оид

00:58
Покистон мудофаа вазири Ҳиндистон армиясининг ҳужумини «муқаррар» деб атади

16:27 / 28.04.2025
Ҳиндистоннинг IndiGo авиакомпанияси Тошкентга парвозларни тўхтатди

13:05 / 28.04.2025
Эрон портидаги даҳшатли портлаш, Канадада фожиага айланган фестивал ва Сувайш каналига «кўз олайтираётган» Трамп — кун дайжести

18:51 / 27.04.2025