ЕИ 2015 йилдан бери Ўрта Ер денгизида 650 мингдан ортиқ мигрантни қутқарди

Фото: AP Photo / Olmo Calvo
Евроиттифоқнинг Ўрта Ер денгизида ўтказган ҳарбий-денгиз операциялари натижасида ўтган уч йил ичида Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларидан бўлган 650 мингдан ортиқ қочоқ қутқарилди. Бу ҳақда миграция, ички ишлар ва фуқаролик масалалари бўйича еврокомиссар Димитрис Аврамопулос маълум қилди.
Ўтган йилнинг мартида ЕИ давлатлари Ўрта Ер денгизи орқали мигрантларнинг ноқонуний олиб ўтилиши ва одамларни қутқариш бўйича “София” миссияси мандатини 2019 йил мартигача узайтиришга келишиб олганди.
Кейинчалик “София” номини олган EUNAVFOR MED операцияси 2015 йилдан буён ўтказиб келинади ва Европага Ўртаер денгизи орқали ўтишга уринган мигрантларни қутқаришга қаратилган.
Мавзуга оид

22:27 / 28.04.2025
Санкциялар остидаги етти нафар россияликда Малта паспорти борлиги аниқланди

23:20 / 23.04.2025
Лавров: Россия ЕИнинг Марказий Осиёда ҳукмронлик ўрнатишга бўлган уринишларига қарши

17:55 / 18.04.2025
Евроиттифоқ Россия авиакомпаниялари учун ўз осмонини очишдан бош тортди

09:20 / 18.04.2025