Де Йонг «Барселона»га ўз қарорини етказди

Фото: PROSHOTS
«Аякс» клуби ва Голландия терма жамоаси яримҳимоячиси Френки де Йонг ўз келажаги бўйича бир қарорга келди.
Mundo Deportivo хабарига кўра, 21 ёшли иқтидор фаолиятини «Барселона»да давом эттирмоқчи ва бу ҳақда каталонияликларни хабардор қилган. Аммо у ёзгача «Аякс» таркибида қолмоқчи.
Аввалроқ, «ПСЖ» клуби де Йонгни катта маош таклиф қилиб, оғдириб олмоқчи экани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Френки «Аякс» таркибида 16та ўйин ўтказиб, 3та гол урган. Унинг трансфер нархи 50 миллион евро атрофида.
Мавзуга оид

21:21 / 11.05.2025
«Барса» 7 та гол урилган класикода ғалаба қозониб, амалда чемпионлик масаласини ҳал қилди

18:36 / 07.05.2025
Тажриба синови. «Барса» нега яримфиналдан ўтолмади?

02:38 / 07.05.2025
Етти гол урилган ўйинда "Интер" "Барселона"ни ЕЧЛдан чиқариб юборди

12:27 / 04.05.2025