Хитойлик учувчиларга самолётларда чекиш тақиқлаб қўйилди

Фото: Flickr
Хитой авиакомпаниялари учувчиларига ички рейсларда учувчилар кабинасида чекиш тақиқлаб қўйилди. Бу ҳақда Daily Mail нашри маълум қилди.
Бу тақиқлов халқаро рейсларда 20 йилдан бери мавжуд, энди эса у ички рейсларга ҳам татбиқ қилинди.
Хитой фуқаролик авиацияси самолёт салонида чекишга тақиқловни 2017 йил октябрда киритган, бироқ учувчилар кабинасида чекишга тақиқловни 2 йилдан кейин жорий қилиш режалаштирилганди.
Муддатдан аввал тақиқловни киритиш қарори Ҳонгконгдан Далянга амалга оширилувчи рейслардан биридаги ҳодисадан кейин қабул қилинган. Самолётнинг иккинчи учувчиси кабинада чеккан электрон сигарет ҳидини яшириш мақсадида самолётда шамоллатиш тизимини ёққан. Бунинг натижасида салонда кислород даражаси тушиб кетган, бу эса фавқулодда огоҳлантириш тизимининг ишлаши ва кислород ниқобларининг ташланишига олиб келган. Оқибатда учувчилар самолётни 10 дақиқа ичида 7600 метрга, яъни 3 минг метргача пастлатишларига тўғри келган.
Мавзуга оид

17:55
Хитой АҚШнинг айрим товарларига нисбатан юқори божларни бекор қилмоқда — ОАВ

17:41
Таиланд полициясига тегишли самолёт қулаши оқибатида олти киши ҳалок бўлди

13:32
Apple АҚШ бозори учун iPhone ишлаб чиқаришни Ҳиндистонга кўчирмоқчи

21:11 / 24.04.2025