Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кей-лига старт олди. Алибоевнинг дебюти муваффақиятли чиқди

3 март куни Корея Кей-лигасида янги мавсумга старт берилди.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, янги мавсум арафасида «Локомотив»дан «Сеул» клуби сафига йўл олган Икром Алибоев мавсумнинг илк ўйинида бошланғич таркибга киритилди.
«Сеул» 1-турни «Поҳанг Стилерс»га қарши ўтказди ва Ҳванг Ҳюнсунин дубли эвазига 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонларнинг иккинчи голига Икром Алибоев узатма берди, у ўйиннинг охиригача майдонда бўлди.
Қайд этиш керакки, сеулликлар 2010 йилдан буён илк марта мавсумни ғалаба билан бошлади.
Икром Алибоев К Лигадаги юришини голли узатма билан бошлади. @alibaev_9 pic.twitter.com/aJt86gtCAu
— offside_uz (@offside_uz) 3 марта 2019 г.
Мавзуга оид

12:17 / 27.12.2022
«Пахтакор» Икром Алибоевни Жанубий Корея клубига трансфер қилди

17:17 / 15.11.2021
Катанецнинг аввалги мураббийлардан фарқи, ярим миллион долларлик трансфери ва Кореядаги фаолияти ҳақида – Икром Алибоев билан интервью

16:42 / 29.03.2021
Икром Алибоев Кореянинг бошқа клубига ўтди

15:23 / 07.04.2019