Пхукет пляжида учиб ўтаётган самолётлар фонида суратга тушиш тақиқланди

Фото: EUTERS/Athit Perawongmetha
Таиланднинг Пхукет ороли раҳбарияти сайёҳларга Май Као пляжи устидан учиб ўтувчи самолётлар фонида суратга тушишни тақиқлади. Бу самолётлар яқин орадаги аэропортда қўнгани сабабли пляж устидан жуда пастлаб учади.
Пляж қўнаётган самолётлар фонида суратга тушишни истовчи сайёҳлар орасида оммалашган. Раҳбариятнинг фикрича, сайёҳларнинг бундай ташаббуси парвозлар хавфсизлиги билан муаммоларга олиб келади. Аэропорт директори ўринбосари Вичит Каевсаитхиам вилоят губернатори вакили билан учрашгач, одамларга пляжга кириш қисман тақиқланишини маълум қилган. “Биз туризмдан олинувчи даромад ва авиация хавфсизлиги биргаликда мавжуд бўлишини истаймиз”, деб айтган Каевсаитхиам ва тақиқланган ҳудуд яқин орада белгилаб берилишини қўшимча қилган.
Пхукетдаги пляж самолётларни ерга жуда яқин учаётганини кўриш мумкин бўлгани сабабли йил бўйи катта сондаги сайёҳларни жалб қилади. У ерга ташриф буюрувчи одамларнинг кўпчилиги пастлаб учувчи самолётлар фонида суратга тушишни исташади.
Мавзуга оид

11:51
Франция банки Ўзбекистонга янги самолётлар ва поездлар харид қилишда ёрдам бериши мумкин

18:20 / 09.06.2025
АҚШда бортида 20 киши бўлган самолёт қулаб тушди. Барча тирик қолди

23:17 / 22.05.2025
АҚШда енгил моторли самолёт ҳалокатга учради. Қурбонлар бор

17:17 / 14.05.2025