Янги Зеландия бош вазири терактдан 9 дақиқа олдин террорчидан хат олган

Фото: Reuters
Янги Зеландия бош вазири Жасинда Ардерн 15 март куни Крайстчерч шаҳарчасида содир этилган терактдан 9 дақиқа олдин террорчидан хат олган. Бу ҳақда The Guardian хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, бош вазир канцелярияси отишма бошланишидан 9 дақиқа аввал электрон почта орқали террорчи Брендон Таррантдан хат олган.
«Унда жой номи ёки бирор аниқ детал ҳақида сўз бормаган», дея бош вазирнинг сўзларидан иқтибос келтиради The Guardian.
Ардерн хонимнинг айтишича, бу хат келганидан икки дақиқа ўтиб хавфсизлик органлари хатнинг мазмунидан огоҳлантирилган. Таррант хатни нафақат бош вазирга, балки яна 30та электрон манзил бўйлаб юборган.
15 март куни Брендон Таррант Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги масжидлардан бирига бостириб кириб, 17 дақиқа давомида одамларга қарата ўқ узган ва буни Facebook орқали жонли трансляция қилганди. Теракт оқибатида 50 киши ҳалок бўлган,ўнлаб кишилар яраланган.
Мавзуга оид

21:05 / 02.04.2025
Янги Зеландияда полиция хатоси сабаб 11 ёшли қиз руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилди

11:14 / 31.01.2025
Янги Зеландиядаги Таранаки тоғи юридик шахс деб тан олинди

22:08 / 19.12.2024
Starlink сунъий йўлдош алоқа тизими илк бор смартфонларда ишлай бошлади

19:28 / 27.11.2024