«Барселона» тарихидаги энг чиройли гол аниқланди

Лионель Мессининг Испания Кубоги 2006/07 мавсумининг яримфиналида «Хетафе» дарвозасига киритган тўпи «Барселона» тарихидаги энг чиройли гол деб топилди.
Мухлислар орасида ўтказилган сўровномада бу гол 45% овоз тўплаб, биринчи бўлди.
Қайд қилиш жоизки, кейинги икки ўрин ҳам Мессининг голларига насиб қилди. Испания Кубоги 2014/15 мавсуми финалида «Атлетик» дарвозасига урилган гол (28%) иккинчи, Чемпионлар Лигаси 2010/11 мавсумида «Реал» дарвозасига киритилган тўп (16%) учинчи бўлди.
Сўровнома уч ой давом этди ва унда 160 мамлакатдан 500 мингдан ортиқ мухлис иштирок этди.
Мавзуга оид

16:39 / 27.04.2025
«Реал»дан ниҳоят муносиб қаршилик. Анчелотти ўйинни қандай ўзгартирди?

12:45 / 27.04.2025
Можароли класико. «Реал» бу сафар жанг таклиф қилди, аммо озроқ етмади

19:27 / 26.04.2025
Класико интригалари. «Барса»да ҳам бўш нуқталар бор, «Реал» эса ҳакамларга жиддий босим уюштирди

07:53 / 23.04.2025