Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия, Ироқ ва Эрон ўз темир йўлларини ягона тармоққа бирлаштирмоқчи

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Александр Казаков
Сурия, Ироқ ва Эрон ўз темир йўлларини ягона тармоққа бирлаштирмоқчи, бу масала бўйича учрашув ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар берди al-Watan газетаси Сурия транспорт вазирлигидаги манбасига таяниб.
"Ҳозирда Сурия, Эрон ва Ироқ темир йўлларини бирлаштириш бўйича лойиҳани қайта тиклаш устида иш олиб борилмоқда, мамлакатлар вакиллари ўртасида учрашув ўтказиш муддати аниқланмоқда", - деди манба.
Ушбу стратегик лойиҳа 2011 йилда бошланган, аммо Суриядаги инқироз сабабли тўхтатиб қўйилганди.
Манбанинг сўзларига кўра, лойиҳанинг мақсади Ироқ ва Эроннинг Сурия портларига чиқишини таъминлаш, келажакда эса темир йўлларни Хитойгача узайтиришдир.
Аввалроқ Ироқ темир йўл компанияси раҳбари Толиб ал Ҳусайний уч давлат темир йўлларини бирлаштириш бўйича учрашув режалаштирилаётгани ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид

13:10 / 31.07.2025
АҚШ 2018 йилдан бери Эронга қарши энг кўп сонли санкциялар киритди

19:40 / 30.07.2025
Қорақалпоғистонда йўловчи поезди юк машинаси билан тўқнашди

21:22 / 29.07.2025
ҲАМАСга таъсири энг кучли давлатлар қайсилар?

10:42 / 29.07.2025