АҚШ толиблардан қуролсизланишни сўрамоқда

АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзод "Толибон" ҳаракати қуролларини топширишини сўрамоқда, толиблар буни рад этишмоқда, деб хабар берди РИА Новости.
Аввалроқ Қатар ТИВ 1 май куни толиблар ва АҚШ делегацияси Доҳа шаҳрида музокаралар бошлаганини маълум қилганди.
"Қуролли қарама-қаршиликдан барча томонларнинг воз кечиши ҳар қандай тинчлик жараёни натижасидир. Бу натижага эришиш учун барча томонларнинг зўравонлик даражасини камайтиришга розилиги муҳим қадам ва маънавий масъулият ҳисобланади", - деб ёзди Халилзад Twitter’да.
Аммо аввалроқ толиблар расмий вакили Забиулла Мужоҳид Twitter’да Америка махсус вакили "Толибон"ни қуролсизлантириш ҳақидаги фикрни унутиши кераклигини ёзганди.
"Таназзулга учрайдиган стратегияларни қайтаришни ва турли натижаларни кутишни бас қилинг, нарсаларни ўз номи билан аташга куч топинг", - деб мурожаат қилди у Халилзодга.
Қатар ТИВнинг ахборотига кўра, АҚШ ва "Толибон" делегациялари музокараларда тинчлик келишувининг тўртта моддасини муҳокама қилишлари лозим.
Мавзуга оид

15:38 / 26.04.2025
Трампнинг янги режаси, Путиннинг сулҳи, Киевнинг талаблари — Геосиёсий ҳафта таҳлили

13:54 / 26.04.2025
Ғарбий соҳилдаги қувғинлар, Фаластин учун курашаётган Ҳарвард ва портлатилган рус генерали — кун дайжести

12:04 / 26.04.2025
АҚШ 18 давлат билан савдо музокаралари режасини тайёрлади

11:31 / 26.04.2025