Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистонидаги нефть қувурларига дронлар орқали ҳужум қилинди

Фото: almasdarnews.com
Саудия Арабистонидаги “Шарқ-Ғарб” нефть қувурида иккита насос станциясига зарар етказилди, деб маълум қилди мамлакат энергетика ва минерал ресурслар вазири Холид ал-Фалих.
Унинг сўзларига кўра, сешанба куни эрталаб нефть қувурига портловчи моддалар ўрнатилган учувчисиз қурилмалар ёрдамида ҳужум уюштирилган. Оқибатда саккизинчи рақамли станцияда ёнғин келиб чиққан.
Саудиянинг Aramco давлат нефть компанияси етказилган зарарни аниқлаш ва таъмирлаш учун қувур орқали нефть етказиб беришни вақтинча тўхтатган.
Сешанба куни шиа исёнчиларига қарашли “Ал-Масира” телеканали учувчисиз қурилмалар ёрдамида Саудия Арабистони объектларига Яман ҳудудидан ҳужумлар уюштирилишини маълум қилганди.
Мавзуга оид

14:51 / 04.08.2025
Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим тасдиқланди

13:47 / 20.07.2025
Саудияда 20 йил комада ётган шаҳзода вафот этди

20:51 / 19.07.2025
Саудия Арабистони хорижликларга кўчмас мулк сотиб олиш шартларини енгиллаштиради

15:19 / 15.07.2025