Туркия Ироқда янги антитеррор операцияси бошланганини эълон қилди

Фото: Pool Photo via AP, архив
Туркия миллий мудофаа вазирлиги Ироқ шимолида янги антитеррор операцияси ўтказилишини эълон қилди.
"12 июль куни Ироқ шимолида махсус отрядларимиз артиллерия ва ҲҲК қўллаб-қувватлови остида янги "Панжа-2" операциясини бошлади", - дейилади вазирлик томонидан.
Мудофаа вазирлигининг қайд этишича, операцияда шунингдек, қуруқликдаги ҳарбий техника, T129 ATAK жанговар вертолётлари, учувчисиз учар қурилмалар иштирок этмоқда.
"Панжа-2" операцияси Ироқнинг Хакурк вилоятидаги террорчилик ташкилотларининг бошпаналарини йўқ қилишга қаратилган.
Туркия қуролли кучлари 28 майда Ироқ шимолида "Панжа" ҳарбий операциясини бошлаганди. Ўтган вақт давомида Анқара томонидан террорчи ташкилот деб тан олинган Курдистон ишчилар партиясининг 60дан ортиқ аъзолари йўқ қилинган.
Мавзуга оид

22:38 / 04.06.2025
«Паутина» операцияси: Россия қандай жавоб беради?

09:54 / 04.06.2025
Bloomberg: "Газпром" Туркиядаги газ ҳаби бўйича режаларни кейинга қолдирди

00:40 / 03.06.2025
Истанбуллик эркак ҳар куни ишга бориш учун Босфордан сузиб ўтиши маълум бўлди

22:27 / 02.06.2025