Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Татнефть” Ўзбекистондаги биринчи АЁҚШини очди

Фото: Depositphotos
“Татнефть” компанияси Ўзбекистондаги биринчи автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчасини очди. АЁҚШ Тошкент вилоятида жойлашган бўлиб, унга ёнилғи Россия компанияси томонидан етказилади.
Компаниянинг кўп турдаги ёнилғи сотилувчи АЁҚШи Тошкент-Нурафшон автомобил йўлида очилган. Унда маҳаллий А-80 бензини, Россиянинг “Танеко” мажмуасидан етказиладиган А-92 ва А-95 маркасидаги бензин ҳамда метан сотилади.
Аввалроқ маълум қилинганидек, вилоятда “Татнефть”нинг 22 АЁҚШидан иборат тармоғини яратиш режалаштирилган.
“Татнефть” Россияда ишлаб чиқарилган автомобил ёнилғисини Ўзбекистонда сотаётган Россиянинг учинчи компанияси бўлди. 2018 йил январда Тошкентда “Газпром”нинг шўъба корхонаси, мартда эса “Лукойл” бензин сота бошлаганди.
Мавзуга оид

13:51 / 30.07.2025
Тошкентда АЁҚШ сифатсиз нефт маҳсулотини сотувга чиқаргани аниқланди

00:57 / 21.07.2025
Алиев: «Қорабоғни тиклашда илк совғани Ўзбекистон берган»

21:30 / 02.07.2025
Бокуда 8,5 гектар майдонда «Ўзбекистон» боғи барпо этилади

09:37 / 07.06.2025