Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулазиз Комилов Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашди

Абдулазиз Комилов / Фото: Sputnik
2019 йилнинг 16 август куни вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раундида иштирок этиш учун Ашхобод шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов томонидан қабул қилинди.
ТИВ хабарига кўра, вазир биринчи Каспий иқтисодий форумининг муваффақиятли ўтгани муносабати билан Туркманистон президенти ва биродар халқига Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг оташин саломи ва самимий табрикларини етказди. Мазкур форумда Ўзбекистон бош вазири раҳбарлигидаги делегация иштирок этди.
Мулоқот чоғида икки томон кун тартибининг асосий масалалари, кўп қиррали Ўзбекистон-Туркманистон алоқаларини яна ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, икки мамлакат раҳбарларининг қатъий сиёсий иродаси сабаб Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни фаоллашуви кузатилмоқда. Биринчи ярим йиллик якунларига кўра савдо айланмаси 257 миллион АҚШ долларини ташкил этди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,8 марта кўп ҳисобланади.
Суҳбат давомида БМТ, МДҲ, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ҳамда бошқа глобал ва минтақавий ташкилотлар доирасидаги алоқаларга доир масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.
Бундан олдин, Тошкент ва Ашхобод ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновлар тикланиши кутилаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

21:20 / 25.07.2025
Гурбангули Бердимуҳамедов аэропортнинг учиш-қўниш йўлагини спорткарда синовдан ўтказди

08:57 / 24.07.2025
Ўзбекистон ва Туркманистон дори воситалари ишлаб чиқарувчи қўшма корхоналар ташкил этади

17:52 / 14.07.2025
Абдулазиз Комилов президент маслаҳатчиси лавозимига тайинланди

07:18 / 08.07.2025