БМТ 2019 йилда 72 ходимини йўқотди

БМТ 2019 йилда 72 ходимини йўқотди. Бу ҳақда халқаро ташкилот бош котиби Антониу Гутерреш маълум қилди.
6 сентябрда БМТда ташкилотнинг ўз хизматини ўташ вақтида ҳалок бўлган ходимларини хотирлаш маросими бўлиб ўтди.
“Жорий йилда биз 25 нафар фуқаролик ходимимизни, 43 нафар тинчликпарвар ҳарбийни ва 4 нафар полициячини йўқотдик”, деб айтган Гутерреш ҳалок бўлганлар хотираларига гулчамбарлар қўйиш маросимидан кейин.
Бош котиб ўз ҳамкасбларини умумий миссияга ўзини бахшида қилиб, ҳалок бўлганлар хотираларига ҳурмат бажо келтиришга чақирган.
“Биз ҳаётни қутқариб ва умид бериб сиз майдонда ёки бош қароргоҳда бажараётган ишдан фахрланамиз. Ўз бурчини бажариб борини қурбон қилганлар хотирасини ёд этайлик”, деб айтган бош котиб.
Мавзуга оид

17:10
БМТ дунёда туғилишнинг камайиши сабабларини аниқлади

23:21 / 13.06.2025
Ўзбекистон Ғазода урушни тўхтатиш ҳақидаги БМТ резолюциясига қўшилди

23:02 / 12.06.2025
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ

13:42 / 07.06.2025