Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар органларида янги бўлимлар ташкил этилди

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Ички ишлар органларининг кинология хизматлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар бермоқда.
Қарорга мувофиқ, ички ишлар органларининг хизмат итлари наслчилик питомниги, кинология хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлимлари ҳамда туманлараро кинология гуруҳлари ташкил этилди, уларнинг вазифалари белгиланди.
Қарорга кўра:
оғир, ўта оғир, шахсга қарши жиноятларни хизмат итлари иштирокида фош этган кинология ходимига меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг икки баравари миқдорида пул мукофоти берилади;
кинология бўлинмалари ходимлари учун ҳар йили Ички ишлар вазирлиги Академиясида сиртқи таълим олишга қабул қилинадиган ходимлар умумий сонининг бир фоизи миқдорида қабул квотаси ажратилади.
Қарор билан Ички ишлар вазирлигининг алоҳида хизмат кўрсатган ходимлар учун “3 - тоифали кинолог”, “2 - тоифали кинолог” ва “1 - тоифали кинолог” идоравий кўкрак нишонлари таъсис этилди.
Шунингдек, қарор билан кинолог ходимларга қўшимча устама тўланадиган махсус малака тоифаси бериш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Низомга кўра, махсус малака тоифаси учун тўлов меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг:
“3 - тоифали кинолог” учун – бир баравари миқдорида;
“2 - тоифали кинолог” учун – икки баравари миқдорида;
“1 - тоифали кинолог” учун – уч баравари миқдорида белгиланди.
Мавзуга оид

07:34 / 12.07.2025
Фуқаролик жамияти институтлари давлат дастурларини амалга оширишда иштирок этади

07:43 / 10.07.2025
Ҳарбий хизматга чақирилувчиларни танлаб олиш шаффоф бўлади

15:24 / 08.07.2025
Аҳолини гуруч билан таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари белгиланди

10:48 / 03.07.2025