Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кийимлар орасига яширилган ярим килограмм тилла тақинчоқлар фош бўлди

Фото: Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати
Заргарлик буюмларини яширин йўллар билан олиб ўтишга бўлган уринишлар божхона органлари ходимлари томонидан ўз вақтида бартараф қилинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг 24 сентябр куни Тошкент халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро М.М.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ушбу шахс эгнидаги кийимлари ва юклари орасига жисмоний шахслар учун белгиланган олиб кириш меъёридан ортиқ бўлган умумий қиймати 160 миллион сўмлик 492,5 грамм қимматбаҳо металлдан ясалган заргарлик буюмларини яширинча олиб киришга уринганлиги аниқланган.
Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид

13:45 / 26.07.2025
Тошкент вилоятида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётганлар ушланди

16:05 / 23.07.2025
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди

20:16 / 18.07.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

12:29 / 18.07.2025