Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Ҳэллоуин байрами кунида бир нечта отишма содир этилди

Фото: Getty Images
Хабарларга кўра, отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган.
АҚШнинг Калифорния штатида номаълум шахс Ҳэллоуин байрами оқшомида отишма содир этди. Бу ҳақда KTVU телеканали хабар берди.
Отишма тунги соат 11да Оринда шаҳрда юз берган. Маҳаллий полициянинг Twitter аккаунтида хабар қилинишича, воқеа юзасидан суриштирув ишлари бошланган. Хабарларга кўра, отишма оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, яна бир неча киши жароҳатланган.
Шунингдек, Калифорниянинг Лонг-Бич шаҳрида ҳам отишма юз бергани хабар қилинди. Маҳаллий ОАВнинг хабарига кўра, отишма Ҳэллоуин байрами нишонланаётган оқшомда содир бўлган.
Мавзуга оид

09:05
Трамп қамчини қўлга оляптими?

23:46 / 30.07.2025
Хитой АҚШ таҳдидига қарамай, Россия нефтини сотиб олишдан воз кечмади

14:57 / 30.07.2025
Трамп АҚШ ва Хитой тариф сулҳини узайтириш тўғрисида қарор қабул қилади

08:12 / 30.07.2025