Эроннинг нефть захираси миқдори янги кон туфайли учдан бир қисмга ошди
Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Эрон жанубида янги нефть кони очилганини эълон қилди.

“Мен Оқ уйни шундан хабардор қиламанки, сиз Эрон нефти экспортига санкциялар киритаётган бир пайтда, мамлакатимиз ишчилари ва муҳандислари 53 млрд баррел нефть захирасига эга бўлган янги конни топдилар”, деб маълум қилган Руҳоний.
Эрон президентининг айтишича, янги кон Ҳузистон вилоятида 24 минг квадрат метр майдонда жойлашган.
Таъкидланишича, янги кон очилгандан сўнг Эроннинг нефть захираси 30 фоиздан кўпроққа кўпайган. Эндиликда Эрон тахминан 150 млрд баррел нефть захирасига эга.
Мавзуга оид

14:13
Исроил Эрон мудофаа вазирлиги биносига ва Теҳрондаги асосий нефт омборига ҳужум қилди

13:22
Тел-Авив яқинида турар жой биноси вайрон бўлди

10:46
Яқин Шарқдаги «порох тўлдирилган бочка». Исроил ва Эрон зиддияти тарихи

08:39