Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳужжатлардан «тушиб қолган» 3600 килограмм мандаринлар аниқланди
Божхона қонунбузилиши ҳолатларига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.
Жумладан, Бухоро вилояти божхона бошқармаси “Олот” чегара божхона пости орқали қўшни мамлакатдан юртимизга кириб келган фуқаролар Я.Ж, М.А бошқарувидаги “Волво” русумли ҳамда фуқаро Ш.Ж. бошқарувидаги “Ман” юк автомашиналари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда
Натижада, ушбу автоуловлар юкхонасида декларацияда кўрсатилганидан ортиқча умумий қиймати 36 миллион сўмлик 3600 кг ортиқча мандарин мевалари борлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ушбу ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид

13:45 / 26.07.2025
Тошкент вилоятида 180 та iPhoneʼни яширин олиб ўтаётганлар ушланди

16:05 / 23.07.2025
Божни истеъмолчи тўламоқда. Ноқонуний импортга зарба iPhone нархларини оширди

20:16 / 18.07.2025
Ўзбекистон Жанубий Корея божхоначиларига 6 бош хизмат итини етказди

12:29 / 18.07.2025