Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилди

Фото: Shutterstock
Вазирлар Маҳкамасининг Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Қарорга илова қилинган низомга кўра, Агентлик истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама бозорини тартибга солиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширувчи ваколатли давлат органи этиб белгиланди.
Истеъмолчиларга товарлар, уларнинг ишлаб чиқарувчиси, ижрочиси ва сотувчиси тўғрисидаги ҳаққоний ва тўлиқ маълумотларни олиш имкониятини таъминлаш агентликнинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
Агентликка Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.
Мавзуга оид

15:52 / 14.04.2025
UzAirways йўловчига махсус овқат бермагани учун жавоб беришига тўғри келди

22:21 / 08.04.2025
Поезд йўловчиси вагон деразалари чанглигидан шикоят қилди. Тозаликка масъул икки ходим ишдан олинди

23:03 / 07.04.2025
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди

20:18 / 26.03.2025