Хитой қурол сотиш бўйича Россияни ортда қолдирди

Фото: Taavi Arus / Delfi
Хитой қурол сотиш бўйича Россияни қувиб ўтди ва АҚШдан кейин жаҳонда иккинчи ўриндан жой олди. Бу ҳақда Стокҳолм тинчлик муаммоларини ўрганиш институти (SIPRI) томонидан эълон қилинган ҳисоботда маълум қилинди.
Ҳисобот 2015 йилдан 2017 йилгача бўлган даврни ўз ичига олади. Илгари шаффофлик йўқлиги боис SIPRI жаҳон қурол бозоридаги энг йирик 100 компания рейтингига Хитой компанияларини киритмасди.
Эндиликда институт экспертлари Хитойдаги учта корпорациянинг 2015-2017 йилларга оид молиявий маълумотига эга бўлди. Ушбу компаниялар томонидан жами 54,1 млрд долларлик қурол сотилган.
Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, унда келтирилган рақамлар пасайтирилган.
Мавзуга оид

22:36 / 10.06.2025
Хитой кексаларга ёрдам берадиган роботларни синовдан ўтказишни бошлайди

21:25 / 10.06.2025
Хитойда ракета ёрдамида товарларни етказиб бериш технологияси синовдан ўтказилди

18:26 / 09.06.2025
Хитойдаги муҳим имтиҳонлар пайтида сунъий интеллект иловалари ўчириб қўйилди

00:30 / 09.06.2025