Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда ит ташлаб кетилган чақалоқ ҳаётини сақлаб қолди
Самарқандда аёл қиз фарзандни дунёга келтириб, сўнг уни дарахтзорга ташлаб кетган. Чақалоқни кўриб қолган ит уни ўз эгасига олиб борди ва ҳаётини сақлаб қолди
Самарқандда ит янги туғилган чақалоқнинг ҳаётини сақлаб қолди, ҳайвон болани дарахтзорда кўриб қолган.
«Замон» телеканалининг мухбирларига кўра, 6 февраль куни 21 ёшли қиз чақалоқни дунёга келтирган ва уни дарахтзорга ташлаб кетган.
Ит янги туғилган болани кўриб қолган ва ўз эгасига олиб борган.
«Ит қаҳрамонга айланди ва бутун қишлоқни ҳайратга солди. У болани тишида ушлаб олган ҳолда эгасига олиб келди. Итнинг эгалари чақалоқни тиббий муассасага топширишди», - дейилади телеканал кўрсатувида.

Маҳаллий шифокорнинг сўзларига кўра, бола олиб келинганида, у кир ҳолатда бўлган, танасининг баъзи қисмлари эса тирналган.
«Боланинг вазни 3,1 килограмм. Соғлиғи ҳолати ўртача оғирликда», - дея таъкидлаб ўтди тиббиёт ходими.
Мавзуга оид

09:39
Самарқандда бўлиб ўтадиган халқаро фестивалда 7 тонна палов тайёрланади

14:09 / 28.07.2025
Самарқандда ноқонуний қурилган 12 қаватли машҳур бинони бузиш бошланди

16:21 / 19.07.2025
Uzbekistan Airways бортида чақалоқ дунёга келди

15:48 / 14.07.2025