Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сирдарёда юз берган ёнғинда бир оиланинг 6 нафар аъзоси ҳалок бўлди

Иллюстратив фото
Жорий йилнинг 17 февраль куни соат 02:40да Сирдарё вилояти Оқолтин тумани, Сардоба шаҳарчаси, «Кўркам диёр» МФЙ, Робот кўчасидаги 3-уй, 1-хонадонда ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотига кўра, ёнғин натижасида уйнинг кириш йўлаги ва ётоқхонасининг 40 кв.м майдондаги уй жиҳозлари ёнган.
Ёнғин соат 03:00да ўраб олиниб, соат 03:45да ўчирилган.
Ёнғин оқибатида ушбу уйдаги 6 нафар фуқаро ҳалок бўлган. Вафот этган фуқаролар: Б.З. 1972 й.т. (уй эгаси), Н.Х., 1976 й.т. (турмуш ўртоғи), О.Ш., 1996 й.т. (қизи), О.Д., 2006 й.т. (қизи), О.А., 2010 й.т. (ўғли), Н.Н., 2018 й.т. (набираси).
Воқеа жойига ФВВ раҳбарияти, вилоят ФВБ, ИИБ, прокуратура, туман ФВБ, ССБ ходимлари, ИИБ тергов тезкор гуруҳи ҳамда тегишли хизматларнинг куч ва воситалари жалб этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид

10:40
Уста Ширин кўчасидаги ишлаб чиқариш корхонасида ёнғин келиб чиқди

18:21 / 29.07.2025
Туркияда юқори ҳарорат туфайли йирик ўрмон ёнғинлари – фотосуратлар

09:58 / 29.07.2025
Андижонда автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасидаги ёнғинда бир киши ҳалок бўлди

23:23 / 27.07.2025