Эрдўған Туркия Идлибда бир томонлама операция ўтказиши мумкинлигини айтди
5 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Москвага келди ва Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказди. Музокара якунида Идлибда ўт очишни тўхтатишга келишиб олинди.

Фото: Anadolu
Агарда Россия ўз мажбуриятларини бажармайдиган бўлса, Анқара Суриянинг Идлибида бир томонлама ҳаракатларни амалга оширишга тайёр туради, деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.
"Агарда Москва Сурия бўйича ўз мажбуриятларини бажармайдиган бўлса, Туркия ўз ресурслари билан "Баҳор қалқони" операциясини амалга ошириш ҳуқуқини сақлаб қолади", - дея Эрдўғандан иқтибос келтирмоқда "Анадўлу" агентлиги.
Эрдўған Туркия фақатгина мамлакат ҳудудидаги 3,6 млн суриялик қочқинни ҳамда Идлиб чегарасида тўпланган яна 1,5 млн кишини ўз уйларига қайтармоқчи эканлигини айтди.
У Туркия қўшни Суриянинг ҳудудий яхлитлигига ҳеч қачон тажовуз қилмаганлигини қўшиб қўйди.
28 февраль куни Идлибда ҳаво зарбалари оқибатида Туркиянинг камида 34 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлди ва 36 ҳарбий жароҳатланди.
1 март куни Анқара Идлибда "Баҳор қалқони" операцияси ўтказилаётганини маълум қилди.
5 март куни Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Москвага келди ва Россия президенти Владимир Путин билан музокара ўтказди. Музокара якунида Идлибда ўт очишни тўхтатишга келишиб олинди.
Мавзуга оид

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025