Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хориж телеканалларини республика бўйлаб очиқ режимда томоша қилиш мумкин
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги маълум қилишича, бугун, 26 мартдан бошлаб бир қанча хориж каналларини, жумладан, «Индийское кино», «Дом Кино», «Disney», «Euronews» va «Discovery channel» телеканаллари бутун республика бўйлаб очиқ режимда тарқатилади.

Ўзбекистон Республикасида коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш ҳамда бундан аҳолига, корхоналарга ва тадбиркорлик субъектларига салбий таъсирни камайтириш бўйича ҳам ҳукумат даражасида қатор чоралар кўрилмоқда.
Шундан келиб чиқиб, карантин шароитида уйда ёки изоляцияда бўлганларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида Ахборот фаолияти ва маълумотлар узатишни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича идоралараро мувофиқлаштириш комиссияси топшириғига мувофиқ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги томонидан мамлакатда коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият барқарор ҳолатга келгунга қадар «Индийское кино», «Дом Кино», «Disney», «Euronews» va «Discovery channel» телеканаллари очиқ режимда тарқатилади.
Бу телеканаллар қурилма рўйхатида бўлмаса, ундаги «автоқидирув» функциясидан фойдаланиш мумкин.
Мавзуга оид

15:47 / 06.08.2025
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди

21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади

17:18 / 05.07.2025
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми тарқалди

17:25 / 01.07.2025