Жаҳон | 00:10 / 07.05.2020
14948
1 дақиқада ўқилади

Бутун дунё бўйлаб қанча тиббий ходим коронавирусга чалингани маълум қилинди  

Дунё бўйлаб 90 мингдан кўпроқ тиббий ходим коронавирусга чалинган. Бироқ бу кўрсаткич аслидагидан камроқдир, чунки маълумотлар барча давлатларни ҳам қамраб олмаган.

Фото: Сергей Бобылев/ТАСС

Бу ҳақда Халқаро ҳамширалар кенгаши (ICN) маълум қилган. Ташкилот маълумотларига кўра, касалланган тиббий ходимлар сони ҳимоя воситалари тақчиллиги давом этаётгани ҳақидаги хабарлар ортида аслидагидан паст баҳоланган. 

“Соғлиқни сақлаш ишчилари орасида коронавирусга чалиниш ҳолатлари 23 мингтага  ортиб, улар 90 мингдан кўпроқни ташкил қилмоқда, деган фикрдамиз. Бироқ бу аслидагидан камроқ, чунки барча давлатлар қамраб олинмаган”, деб айтган ICN ижрочи директори Говард Кэттон.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотида таъкидланишича, унга аъзо 194 давлат коронавирусга чалинган тиббий ходимлари бўйича батафсил маълумот тақдим қилмаяпти.    

ЖССТнинг бу борадаги охирги маълумотлари 11 апрелда чоп этилган бўлиб, унда 22 минг тиббий ходим касалланган деб кўрсатилган.

Мавзуга оид