Истанбулда Туркия байроғи кўринишидаги улкан варрак осмонга учирилди (видео)
15 май куни Туркияда коронавирус сабабли киритилган 50 кунлик тақиқловдан кейин кўплаб ўсмирлар кўчаларга чиқа олишди. Улардан баъзилари вақтни зое кетказмай, Туркия байроғи кўринишидаги 60 квадрат метрлик варрак тайёрлаб, уни осмонга учиришди.

Ўсмирлар варракни Истанбулдаги боғлардан бирида мамлакатда 19 май куни нишонланадиган Мустафо Камол Отатурк хотираси куни ва ёшлар ҳамда спорт байрами (Atatürk'ü Anma, Gençlik ve Spor Bayramı) муносабати билан учиришган.
1919 йил 19 май куни Турк Республикаси асосчиси Мустафо Камол Отатурк Самсун шаҳрида ёшлар олдида нутқ сўзлаб, Туркиянинг бир қисмини эгаллаб олган қўшинларга қарши курашга сафарбарлик эълон қилган. Бу нутқ турк ҳалқининг миллий-озодлик курашини бошлашига туртки бўлган.
Мавзуга оид

12:55 / 09.06.2025
Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси қошида мактаб очилади

22:58 / 07.06.2025
Туркияда сайёҳларнинг картасидан 29 млн доллар ўғирлаган гуруҳ аъзолари ушланди

19:16 / 07.06.2025
Туркияда қурбонлик қилиш чоғида 14 минг киши жароҳат олди

09:54 / 04.06.2025