Туркманистонда жазо ўтаётган 61 нафар ўзбекистонлик озодликка чиқарилди
Туркманистон Республикасида 61 нафар юртимиз фуқаролари амнистия актига асосан озод қилинди.

Фото: Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати
Туркманистон Республикасида жойлашган жазони ижро этиш муассасаларида жазо ўтаётган 61 нафар Ўзбекистон фуқаролари ушбу мамлакатда эълон қилинган амнистия актига асосан озодликка чиқарилиб, юртимизга қайтарилди.
Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабарига кўра, озод этилганларнинг 59 нафари эркак ва 2 нафари аёллар бўлиб, 1 нафардан Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятидан, 2 нафари Бухоро, 3 нафари Тошкент, 5 нафари Қашқадарё, 25 нафари Хоразм вилояти ва 24 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролардир.


Улар карантин тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этилган ҳолда Бухоро вилояти Олот туманидаги Божхона чегара пости орқали Республика ҳудудига киритилиб, Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида жойлашган 14 кунлик махсус карантин сақлаш жойига жойлаштирилди.

Улар орасидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қидирувда бўлган 5 нафар шахсларнинг 3 нафари Хоразм вилояти ва 2 нафари Қорақалпоғистон Республикасида яшовчи фуқаролар. 2 нафар шахслар махсус конвой автомашинаси орқали яшаш жойи - Қорақалпоғистон Республикасига жўнатилди.
Мавзуга оид

17:26 / 29.04.2025
Туркманистон президенти Очилбой Раматов билан учрашди

18:14 / 24.04.2025
Шавкат Мирзиёев ва Гурбангули Бердимуҳамедов биргаликда дарахт экиб, «Замонлар садоси» кўргазмаси билан танишди

14:31 / 24.04.2025
Туркман халқининг миллий етакчиси «Олий Даражали Дўстлик» ордени билан мукофотланди

14:15 / 24.04.2025