Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда масжидлар сони 2071тага етди
Шу кунга қадар 150 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Олмалиқ шаҳрида битта масжид фаолият кўрсатаётган эди.

Фото : KUN.UZ
Шу йил 12 август куни Тошкент вилоят Адлия бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳри «Эвалак» МФЙ Фахрийлар кўчаси 50-уйда жойлашган «Ҳилол» масжиди давлат рўйхатидан ўтказилиб, унинг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома топширилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабарида таъкидланишича, шу кунга қадар 150 мингдан зиёд аҳоли истиқомат қиладиган Олмалиқ шаҳрида битта масжид фаолият кўрсатаётган эди.
Мазкур масжид очилиши билан Тошкент вилоятидаги масжидлар сони 225 тага, Республикадаги масжидлар сони эса 2071тага етади.
Аллоҳ таоло ушбу жоме масжидни халқимизга муборак айласин, тоат-у ибодатларни бардавом қилсин, дея якунланади идора хабари.
Мавзуга оид

22:09 / 23.04.2025
Олмалиқда ширинликни еб қўйган боласининг қўлини куйдирган она 2 йилга қамалди

15:42 / 05.04.2025
“Деразани очишим билан таҳоратхона портлаб кетди”: Избоскандаги масжиддан репортаж

18:08 / 04.04.2025
«Профилактик тадбирларни тўғри тушунишингизни сўраймиз» – Мусулмонлар идораси масжидлардаги техник назорат ишлари ҳақида

23:19 / 31.03.2025