Путиннинг номзоди тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурилди

Фото: РИА "Новости"
Россия президенти Владимир Путин номзоди тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари сурилди.
Россиялик ёзувчи Сергей Комков Путиннинг номзодини 2021 йилги тинчлик бўйича Нобель мукофотига илгари суриш ҳақидаги аризани 10 сентябрда Ослога жўнатганини маълум қилди.
Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ёзувчининг бу ташаббусига изоҳ бериб ўтди.
“Бу мукофотга турли одамлар илгари сурилишини биласиз. Бу шундай таклиф билан чиқадиганларнинг ташаббуси ҳисобланади. Номзодларни кўриб чиқиш тартиб-қоидалари бор. Агар бу борада [аризани қабул қилиш] қарор қабул қилинса ажойиб бўлади, қилинмаса ҳам қўрқинчли жойи йўқ. Бу ерда бошқа бирор нарса айтиш қийин”, деб таъкидлаб ўтган Песков.
Мавзуга оид

21:33 / 14.06.2025
Трамп билан Путин Яқин Шарқдаги хавфли кескинлашувни муҳокама қилди

21:27 / 11.06.2025
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни «Россия куни» билан табриклади

11:05 / 05.06.2025
Зеленский: Россия бутун дунёга нафратини билдиряпти

23:40 / 04.06.2025