Пашинян Путинга қўнғироқ қилди
Арманистон бош вазири Никол Пашинян Россия президенти Владимир Путинга қўнғироқ қилди. Бу ҳақда Кремль расмий сайтида хабар берилди.

Томонлар Арманистон ва Озарбойжон ўртасида содир бўлаётган можароларни муҳокама қилишган. Путин Тоғли Қорабоғдаги қуролли тўқнашувлардан хавотирда эканини билдирган. Томонлар айни дамда энг муҳими ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш эканини таъкидлашган.
Бугун, 27 сентябрь куни Озарбойжон ва Арманистон ҳарбийлари ўртасида Тоғли Қорабоғда ҳарбий тўқнашувлар бошланди. Томонлар ҳарбий можаро бошланишида бир-бирларини айблашмоқда.
Арманистон томони кун давомида Қорабоғ мудофаа кучлари сафидаги 16 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлгани ва юздан ортиқ киши жароҳатланганини маълум қилган.
Шунингдек, Озарбойжон томони артиллериядан ўт очиши оқибатида тинч аҳоли орасида 2 киши вафот этгани ва 30дан ортиқ киши жароҳатлангани айтилган.
Ўз навбатида, Бокудагилар тинч аҳоли орасида 5 қурбон ва 19 ярадор борлигини маълум қилган.
Кўплаб хориж давлатлари ва халқаро ташкилотлар можарони тинч йўл билан ҳал этишга чақирмоқда. Озарбойжон президенти Илҳом Алиев якшанба куни туркиялик ҳамкасби Ражаб Тоййиб Эрдўған билан мулоқот ўтказган, Туркия Тоғли Қорабоғ низосида Озарбойжонни қўллаб-қувватлашини билдирган.
Мавзуга оид

21:28 / 30.04.2025
Лавров Путиннинг 9 май сулҳи бўйича таклифини «бевосита музокаралар бошланиши» деб атади

15:03 / 30.04.2025
АҚШ Европага Путин билан музокаралар боши берк кўчага кириб қолганини маълум қилди

10:00 / 30.04.2025
Путин Беларуснинг дронлар учун завод қуришга тайёрлигини маълум қилди

20:48 / 29.04.2025