МИБ директори Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди
Хоразм вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон бош прокурори Ниғматилла Йўлдошев, вилоят ҳокими Фарҳод Эрманов иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, йиғилишда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётган Ботир Қудратхўжаев Хоразм вилояти прокурори этиб тайинланди.
Ботир Қудратхўжаев бунгача Тошкент шаҳри прокурори бўлган (2016−2017), ундан аввалроқ Сурхондарё вилояти прокурори вазифасини бажарувчи, вилоят прокурори бўлиб ишлаган (2014−2016).
У 2017 йил июнидан ҳозирга қадар Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директори лавозимида ишлаб келаётганди.
Бундан олдин, 2018 йил февралидан ҳозирга қадар Хоразм вилояти прокурори лавозимида ишлаб келаётган Жаҳонгир Ҳотамов Наманганга прокурор этиб тайинланганди.
Мавзуга оид

19:27 / 21.04.2025
Фарғонадаги хусусий клиникага бурун операцияси учун борган департамент ходими вафот этди

18:30 / 18.04.2025
Хоразмда меҳмонхона қуриш учун инвесторларга субсидия берилади

20:42 / 17.04.2025
Хоразмда 7-синф ўқувчиси тунги клубда раққосалик қилаётгани аниқланди

23:57 / 16.04.2025