Жаҳон банки шаффоф бозор иқтисодиётига ўтишни қўллаб-қувватлайди

Фото: Getty Images
Вазирлар Маҳкамаси “Жаҳон банки иштирокида "Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни қабул қилди.
Ҳужжат билан қуйидагилар маълумот учун қабул қилинди:
2020 йил 16 декабрда "Ўзбекистонда шаффоф ва кенг бозор иқтисодиётига ўтишни ривожлантириш сиёсатини қўллаб-қувватлаш" лойиҳасини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон ҳамда Жаҳон банки ўртасида бюджетни қўллаб-қувватлаш бўйича қарз битими ва молиявий битим имзоланган. Улар қуйидаги қарзни жалб қилишни назарда тутади:
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг 10,5 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан 250 млн доллар;
Халқаро тараққиёт уюшмасининг 30 йил муддатга, шу жумладан, 5 йиллик имтиёзли даври билан:
- 165 млн доллар миқдоридаги (имтиёзли қарз);
- 85 млн доллар миқдорида (имтиёзсиз қарз).
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзлар Ўзбекистон бюджети харажатларини молиялаштириш учун йўналтирилади.
Қарор билан Лойиҳани амалга ошириш доирасида Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзни қайтариш, фоиз ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга оширишнинг прогноз жадвали тасдиқланди.
Ҳужжат билан қуйидагилар белгиланди:
Молия вазирлиги лойиҳанинг амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарздан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан масъул ижро этувчи орган ҳисобланади;
Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ҳамда Халқаро тараққиёт уюшмаси томонидан ажратиладиган қарзларни қайтариш, фоиз, хизмат кўрсатганлик ва воситачилик ҳақи бўйича тўловларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон республика бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Мавзуга оид

16:09 / 15.04.2025
Жаҳон банки Роғун ГЭСини қайта текширмоқчи. Бунга экспертлар фикри қандай?

16:36 / 10.04.2025
Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки делегацияси билан учрашди

10:41 / 07.04.2025
Ўзбекистон ва Жаҳон банки 153 млн доллар қийматдаги лойиҳани ишга туширади

18:12 / 07.03.2025