Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент ИИББ дўконлар раҳбарларига илтимос билан чиқди
Тошкент шаҳар ИИББ пойтахтдаги кўнгилочар-савдо марказлари, дўконлар ва бошқа муассасалар раҳбарларига мурожаат билан чиқди.

Унда айтилишича, жорий йилнинг 7 январ куни Мирзо Улуғбек туманида автомобилда қаровсиз қолдирилган вояга етмаган бола уни ҳаракатга келтириб, дўконга тўқнашиши билан боғлиқ ҳодиса тезкор тартибда хавфсизликни таъминлаш чоралари қўлланишини талаб этган.
“Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси раҳбарияти сиздан автотураргоҳ ва савдо маркази (дўкон) биноси орасида махсус чеклов мосламалари ўрнатишингизни илтимос қилади”, - дейилади мурожаатда.
Қайд этилишича, мазкур чора юқоридаги каби ҳодисаларнинг олдини олиш учун зарурдир.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 7 январ куни Тошкентда 8 ёшли бола Lacetti автомобилида Мирзо Улуғбек тумани Қорасу-6 даҳасида жойлашган "Макро" супермаркетига кириб кетди.
Мавзуга оид

12:23 / 23.07.2025
Қибрайда яшаш уйи ва қурилиш моллари дўкони ёниб кетди

08:44 / 08.04.2025
Олмазор туманида дўкон ёниб кетди

13:21 / 16.12.2024
Тошкент аэропорти ҳудудидан фуқарога дўкон очишда ёрдам ваъда қилган шахс ушланди

07:50 / 11.09.2024