Жиззах шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Мирзачўл туманининг собиқ ҳокими Комил Холмуродов Жиззах шаҳрининг янги ҳокими этиб тайинланди.
19 январ куни Жиззах вилояти Халқ депутатлари Жиззах шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтиб, унда президент маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Қаҳрамон Қуронбоев ва вилоят ҳокими Эргаш Солиев иштирок этди.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилишича, сессия кун тартибидаги масала бўйича вилоят ҳокими сўзга чиқиб, Жиззах шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Акбар Сафарович Шукуров бошқа лавозимга ўтгани муносабати билан Жиззах шаҳар ҳокими лавозимига Комил Адҳамович Холмуродов номзодини тавсия этган ва депутатлар ушбу таклифни маъқуллашган.

Акбар Шукуров 2018 йил апрелидан буён Жиззах шаҳрини бошқариб келаётганди. У 2011-2017 йиллар Самарқанд шаҳри ҳокими, 2017-2018 йилларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқарув раиси биринчи ўринбосари лавозимларида ҳам ишлаган. Ҳозирча унинг кейинги фаолияти ҳақида маълумот йўқ.

Комил Холмуродов муқаддам Жиззах вилояти прокурори ўринбосари лавозимида ишлаган, 2018 йил ноябрида Мирзачўл туманига ҳоким этиб тайинланганди. Бугун у туман ҳокимлигидан озод этилиб, унинг ўрнига Шерзод Аҳмедов тайинланди.
Бундан ташқари, вилоятнинг Зафаробод ва Фориш туманларида ҳам раҳбарлар ўзгарган, шунингдек, Янгиобод туманига ҳам янги ҳоким тайинланиши кутилмоқда.
Мавзуга оид

08:59 / 15.05.2025
Фуқарони 30 минг доллар эвазига АҚШга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди

12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025