Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда ҳайдовчисиз автобус намойиш этилди
Автобус Robotic Research томонидан патентлаштирилган ўзини ўзи бошқарув технологиясидан фойдаланади. У бошқа ақлли транспорт воситалари ҳамда ақлли инфраструктура, масалан, светофорлар билан маълумот алмаша олади.

Фото: New Flyer
АҚШдаги New Flyer компанияси ўзининг Xcelsior AV автоматлашган автобусини намойиш этди. Бу ҳақда Daily Mail хабар бермоқда.
Автобуснинг узунлиги 12,5 метрга яқин. Унга 40 нафар йўловчи сиғади, бундан ташқари, тик туриб кетувчи йўловчилар ҳамда иккита ногиронлар аравачаси учун қўшимча жой бор.
Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, автобус маълум бир ҳудудда ўзи ҳаракатлана олади.
AutoDrive технологияси атрофдаги пиёдалар, бошқа транспорт воситалари ва тўсиқларни аниқлаш имконини беради.
Автобус Robotic Research томонидан патентлаштирилган ўзини ўзи бошқарув технологиясидан фойдаланади. Xcelsior бошқа ақлли транспорт воситалари ҳамда ақлли инфраструктура, масалан, светофорлар билан маълумот алмаша олади.
New Flyer Коннектикут транспорт вазирлиги билан ҳамкорликда ишлаб чиққан дастур доирасида Xcelsior Янги Британия ва Ҳартфорд ўртасида йўловчи ташимоқда.
Мавзуга оид

13:09 / 21.06.2025
Ўзбекистон Хитойдан 200 та электробус сотиб олиши мумкин

11:50 / 08.02.2025
Тошкентда электробус ва Cobalt тўқнашди

08:30 / 13.01.2025
Маҳаллий тадбиркорлар электробус, автобус ва микроавтобуслар ишлаб чиқаришни бошлайди

20:43 / 08.12.2024