Сирдарёда кучли шамол оқибатида банк биносининг томи қулаб тушди
Бугун, 18 март куни соат 9:20лар атрофида Боёвут туманида кучли шамол эсиши кузатилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги
Сирдарё вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, кучли шамол оқибатида “Халқ банки” Боёвут филиали биносининг том қисми қулаб тушди.
Қайд этилишича, том қисми бинонинг жануби-ғарбий қисмидаги, одатда фуқаролар бўлмайдиган қисмига тушган.
Воқеа жойига соат 9:30ларда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Боёвут тумани бўлими мутахассислари етиб келган ва юзага келган талафот оқибатларини бартараф этиш бўйича амалий ишлар бошланган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилади.
Мавзуга оид

21:31 / 11.04.2025
Хитойда кучли шамол сабаб вазни 50 килодан енгил аҳолига кўчага чиқмаслик тавсия қилинди

13:26 / 08.04.2025
Қорақалпоғистонда шамол электр станцияси қурилади

16:39 / 18.03.2025
Сирдарёда ИИБ бошлиғи ўринбосари жиноий жазога тортилди

12:31 / 03.03.2025