Тошкентда майиз экспорти жиноий иш қўзғатилиши билан якунланди
Яккасарой тумани ИИО ФМБдан келиб тушган хабарга кўра, 2017 йилнинг июл-август ойларида 42 ёшли Авазхон А. таниши, 43 ёшли Равшан Х.га Ригага майиз экспорт қилиш орқали қисқа вақт ичида катта даромад кўришни таклиф қилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабарига кўра, Равшан Х.дан 151 000 АҚШ доллари олган Авазхон А. пулларни ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган.
Қайд этилишича, мазкур факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми (“Фирибгарлик) бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Тергов давом этмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

20:00 / 29.04.2025
Самарқандда майиз етиштириш ва экспорт бўйича йирик лойиҳа бошланмоқда

16:09 / 28.03.2025
Қаршида солиқ инспекцияси ходими пул талаб қилиб олганида ушланди

18:37 / 27.03.2025
Швейцария элчиси ишга таклиф билан боғлиқ фирибгарликлар ҳақида огоҳлантирди

23:32 / 15.03.2025