Тошкентнинг икки туманида уч кун ичида 65та пичоқ ва бита топилди

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари фуқаролардан пичоқлар ва бошқа хавфли буюмларни аниқлаш ишларини давом эттирмоқда.
ИИББ ахборот хизматига кўра, Чилонзор ва Учтепа туманларидаги кўчалар, хиёбонлар ва бошқа жамоат жойларида олиб борилган профилактик тадбирлар доирасида ходимлар уч кун ичида 65 дона совуқ қурол ва бита топди.
20 апрел куни Чилонзор тумани Гулистон кўчасида 18 ёшли О.Р.нинг ёнидан совуқ қурол турига кирувчи буклама пичоқ топилди. Мазкур факт асосида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 185-2 моддаси (“Совуқ қуролни ёки совуқ қурол сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган ашёларни олиб юриш”) бўйича баённома расмийлаштирилиб, суд органларига топширилди.
“Ҳурматли фуқаролар. Чўнтакдаги пичоқ ўзингизга қарши ишлаши мумкин: пичоқни қўллаб нафақат бировнинг, балки ўз умрингизни ҳам хазон қиласиз. Аслида, чўнтагингиздаги совуқ қурол сизнинг хавфсизлигингизга ҳеч қандай таъсир қилмайди”, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид

21:35 / 09.06.2025
Тошкент халқаро аэропортида электр таъминоти ярим соатга узилиб қолди

19:35 / 08.06.2025
Ўзбекистон ва Қатар ўйини сабаб «Бунёдкор» стадиони атрофидаги кўчаларда ҳаракат чекланади

12:30 / 08.06.2025
Тошкентдаги маҳалла ичида 5 қаватли меҳмонхона қурилиши мумкин. Аҳоли бунга қарши чиқмоқда

00:21 / 08.06.2025