Crew Dragon кемаси 4 фазогир билан бирга коинот станциясига учирилди
23 апрелда NASA коинот агентлиги ва SpaceX компанияси Халқаро коинот станцияси томон Crew Dragon кемасини учирди. Бу Crew Dragon’нинг фазогирлар билан бирга иккинчи парвози ҳисобланади.

Фото: NASA
Кема фазога Флоридадаги космодромдан Falcon 9 ракетасида чиқарилди. Эътиборлиси, ушбу парвоз ракета ташувчининг поғонаси ва кема қайта ишлатилган тарихдаги биринчи фазовий парвоз бўлди.
Кема ракета стартидан 12 дақиқа ўтиб ундан ажралиб, ўзи мустақил уча бошлаган. Унинг ХКС билан туташиши 24 апрелга белгиланган.
Кема бортида 4 фазогир – NASA астронавтлари Шейн Кимбро ва Меган Макартур, япониялик астронавт Акихико Хосидэ ва Европа коинот агентлиги астронавти Тома Песке бор.
Liftoff of Falcon 9 and Dragon! pic.twitter.com/g6Oi8qwU2Y
— SpaceX (@SpaceX) April 23, 2021
Кема ХКСга етгач, станциядаги экипаж аъзолари сони 11 нафарга етади. Ҳозирда у ерда NASA астронавтлари Марк Ванде Хай, Майкл Хопкинс, Виктор Гловер ва Шеннон Уокер, россиялик фазогирлар Олег Новицкий ва Пётр Дубров, япониялик астронавт Соити Ногути фаолият олиб бормоқда. Бир неча кундан кейин Хопкинс, Гловер, Уокер ва Ногути 2020 йил ноябрида уларни ХКСга етказган бошқа бир Crew Dragon кемасида Ерга қайтади.
Мавзуга оид

18:22 / 01.04.2025
Профессионал бўлмаган астронавтлардан иборат экипаж тарихда илк бор Ер қутблари устидан учиб ўтади

19:25 / 18.03.2025
Халқаро космик станцияда 9 ой қолиб кетган астронавтлар Ерга қайтмоқда

17:05 / 16.03.2025
SpaceX кемаси ХКСга муваффақиятли уланди

14:11 / 13.03.2025