Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Видео: Кучли ёмғир сабаб Тошкент кўчаларини сув босди
23 май куни кечқурун Тошкент шаҳрида кучли ёмғир ва момақалдироқ кузатилди.
Ижтимоий тармоқларда пойтахт кўчалари кучли ёғингарчилик сабаб яна сувга тўла бошлагани ҳақидаги видеолар тарқалди. Маълумотларга кўра, шаҳарнинг айрим ҳудудларида дўл ҳам ёғган.
Kun.uz мобил мухбири юборган видеода Тошкент кўчаларини тўлдирган ёмғир суви йўловчи автобуслари ичига ҳам кириб келганини кўриш мумкин.
Табиат ҳодисаси бир неча жойларга жиддий зарар етказди. Хусусан, Тошкент архитектура-қурилиш институти талабалар ётоқхонасига ёмғир сизиб кирган.
Шунингдек, ижтимоий тармоқда Тошкент телеминорасига чақмоқ урилгани, телеминора учидаги Ўзбекистон байроғи ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати телеминорага «ҳақиқатан ҳам чақмоқ урилгани»ни, бироқ бунинг оқибатида иншоотга шикаст етмаганини, телеминора одатдаги тартибда ишлаётганини маълум қилди.
Мавзуга оид

13:55 / 29.07.2025
Хитой пойтахтида кучли ёмғир оқибатида 30 киши ҳалок бўлди

20:40 / 28.07.2025
Ўзбекистонда август ойида қандай об-ҳаво бўлиши кутилмоқда?

19:58 / 27.06.2025
Покистонда кучли ёмғир оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

14:24 / 06.06.2025