Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Коронавируснинг ҳиндча штамми бутун дунёни эгалламоқда — ЖССТ
Вируснинг ушбу тури 80дан ортиқ мамлакатда аниқланди ва тарқалиш жараёнида мутацияга учрашда давом этмоқда.

Коронавируснинг Ҳиндистонда аниқланган дельта-варианти бутун дунёни эгалламоқда. Бу ҳақда ЖССТ катта илмий ходими Сумя Сваминатан маълум қилди.
«Бу вариант одамдан одамга осон юқиши сабабли бутун дунёни эгалламоқда», деди Сваминатан.
Коронавируснинг дельта-варианти ҳиндча штамм бўлиб, Буюк Британия штаммидан (альфа-вариант) сўнг тарқала бошлади. Вируснинг ушбу тури 80дан ортиқ мамлакатда аниқланди ва тарқалиш жараёнида мутацияга учрашда давом этмоқда.
ЖССТнинг маълумот беришича, коронавируснинг дельта-варианти альфа-вариантига нисбатан 60 фоизга фаолроқ.
Аввалроқ Москва мэри Сергей Собянин шаҳарда коронавирус юқтирганларнинг қарийб 90 фоизида ҳиндча штамм аниқланганини айтганди.
Мавзуга оид

15:47
АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги мРНК-вакциналари учун маблағни қайтариб олди

21:02 / 24.07.2025
Олимлар COVID-19 пандемияси одамларнинг миясини қаритганини аниқлади

17:18 / 05.07.2025
Буюк Британияда коронавируснинг янги штамми тарқалди

17:25 / 01.07.2025