Наманганда дўл ёғмаслиги учун булутларга таъсир кўрсатилган
20 июль куни Наманган вилоятининг айрим ҳудудларида кучли жала кузатилди.

Фото: Наманган вилоят ФВБ матбуот хизмати
Наманган вилоят ФВБ матбуот хизматига кўра, 20 июль куни соат 19.00 атрофида Қирғизистоннинг Жалолобод вилояти, Олабуқа тумани ҳудудидан Косонсой туманининг «Обод» маҳалласи ҳудудига чақмоқ-момақалдироқли булутли зона кириб келган.

Туманлардаги ФВБ Гидрометеорологик жараёнларга таъсир кўрсатиш бошқарув мониторинг станцияси томонидан дўл ёғмаслиги учун булут зонаси атрофига таъсир кўрсатилган.
Шунингдек, вилоятнинг Уйчи, Наманган, Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳрида кучли жала ёғиб ўтди.

Ҳозирда Наманган шаҳри, Косонсой ҳамда Тўрақўрғон туманларида ФВБ кучлари иш олиб бормоқда.

«Фавқулодда вазиятларда давлат қуйи тизимлари, хусусан, вилоят ҳокими ва сектор раҳбарлари воқеа жойига чиқиб, зарур чоралар кўрилганини маълум қиламиз. Туманлардан сув тортиш ва бошқа қўшимча техникалар сафарбар этилди. Жабрланган, тан жароҳат олганлар йўқ», дейилади вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида.
Мавзуга оид

17:10 / 25.04.2025
Ўзбекистоннинг тоғ ва тоғолди ҳудудларида сел хавфи эълон қилинди

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

18:30 / 13.04.2025
14 апрел куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда

21:37 / 11.04.2025